Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг аттестация тестини топшириш куни маълум бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиларининг аттестация тестини топшириш куни аниқ бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати хабар берди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус вазирлиги касб-ҳунар таълим марказининг 2019 йил 25 февралдаги “Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари педагог кадрларини (ишлаб чиқариш таълим усталарини) аттестациядан ўтказиш учун касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 27 февралдаги Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарорлари қабул қилинди.

Мазкур қўшма қарорда биринчи ва олий малака тоифали,  етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ҳамда давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган ўқув фани бўйича малака тест синовларида иштирок этишларини таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг буйруғи асосида Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларга талабгор педагогларнинг тест синовлари 2019 йил 4 март куни Физика, Математика, Информатика,  Немис тили, Француз тили; 5 март куни Ўзбек тили, Она тили ва адабиёти, Рус тили, Рус тили ва адабиёти; 6 март куни Кимё, Биология, Табииёт ва география, Инглиз тили, 7 март куни Тарих, Миллий истиқлол ғояси, Давлат ва хуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Мусиқа маданияти,  Тасвирий санъат ва чизмачилик, Жисмоний тарбия, Меҳнат; 9 март куни Бошланғич таълим фан ўқитувчиларга малака тест синовлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб аттестация ўқитувчи

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг