Тошкентда махсус транспорт тўлов карталаридан фойдаланиш бошланди

Олам

image
Ўзбекистонда жамоат транспортида ягона тўлов тизими жорий этилади north_east

Ўзбекистонда жамоат транспортида ягона тўлов тизими жорий этилади

Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари бошланди. 

Дастлабки босқичда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобуслар электрон тўловларни қабул қилувчи мобил валидаторлар билан таъминланди ҳамда стационар валидаторларни автобус электрон тизимига интеграция қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, 3 январдан эътиборан махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди. Тўлов карталарининг нархи 11 000 сўмни ташкил этади. Ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Карта орқали бир марталик йўл ҳақи 1 400 сўм.

Йўловчилар мазкур турдаги карталарни бошқа савдо нуқталари қатори жетон ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи қуйидаги шаҳобчалардан ҳарид қилишлари мумкин.

Савдо нуқталари: Сариқ кўл бекати, Шимолий вокзал бекати, МУМ бекати, Тўқимачилик комбинати бекати, Машинасозлар бекати, М.Чилонзар/Корзинка бекати, Машина бозор бекати, Паркент бозори бекати, Чимён дўкони бекати, Фарғона бозори (Рисовый) бекати, Олой бозори (марказ. Дар. томон.) бекати, Хадра бекати, Қўйлиқ-2 шоҳ бекати, Фарғона бозори (Рисовый) 2-бекати, Авиасозлар бозори (Кадышева) 2-бекати, Юнусобод 2-квартал бекати, Фарҳод бозори бекати, Беруний метроси бекати, ГРАНД (Россия) меҳмонхонаси бекати, Фарҳод бозорчи Лутфий кўчаси бекати, Юнусобод 3-квартал бекати, Сергели ярмарка бозори 2-бекати, Авиасозлар бозори (Кадышева) бекати, Олой бозори - Ардус бекати, Қорақамиш 2, Сергели ярмарка бозори бекати, Саодат савдо маркази 1 бекати, Жанубий вокзал шоҳ бекати, Буюк Ипак Йули метроси 1-бекати, Педагогика университети (Чилонзор метроси).

Карталар ҳисобини банк пластик карталаридаги маблағлар ва нақд пул билан юқоридаги шаҳобчаларда тўлдириш имкони мавжуд. Тез орада карталар ҳисобини банкоматлар, киосклар, тўлдириш терминаллари ҳамда мобил иловалар орқали ҳам тўлдириш имконияти яратилади. 

Йўл ҳақи тўловларини амалга оширишнинг aвтоматлашган тизими доирасида жамоат транспорти учун ягона транспорт карталаридан ташқари тўловни амалга ошириш имконини берадиган мобил илова ҳамда бир марталик QR чипталар ҳам босқичма-босқич равишда амалиётга жорий этилади. Шунингдек, мазкур тизимда йўлкира хақи учун тўловларни контактсиз банк карталари (Humo, Uzcard, Mastercard, Visa card ва бошқалар) орқали амалга ошириш имконияти ҳам яратилади.

Пенсионерлар, ўқувчи-талабалар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жамоат транспорти хизматидан имтиёзли асосда фойдаланиш ҳуқуқига эга алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Ҳозирда ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ташкилий масаллар ҳал этилмоқда. Бир нечта давлат идоралари ўртасида маълумотлар базасини ўзаро интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу янги тизим бир неча босқичда амалиётга тўла жорий этилиши кўзда тутилган. Унга қадар эса шу кунгача йўловчилар фойдаланиб келган ойлик йўл чипталари, жетонлар ҳамда шаҳар жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқини берадиган гувоҳномалар жамоат транспортларида тўлов сифатида қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жамоат транспорти

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг