Тошкентда Lexus Cobalt билан тўқнашиб кетди
3-саҳифа
−
10:52 1986 1 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lexus русумли транспорт воситаси Cobalt билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса тунги соат 01:20 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Навоий–Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Унда 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Lexus русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг у олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Содир бўлган ЙТҲ оқибатида кимдир тан жароҳати олгани ёхуд ҳайдовчиларнинг аҳволи ҳақида ахборот берилмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti Kia K5 билан тўқнашиши оқибатида иккига бўлиниб кетган эди.
Live
Барчаси