Курс UZS

USD

12 935.68

-7.71

EUR

14 164.57

56.27

RUB

158.80

5.1

Тошкентда Lacetti юқори тезликда дарахтга бориб урилди. Жабрланганлар бор (видео)

Жамият

image

Бугун, 12 март куни  Тошкент шаҳрида Lacetti русумли машина дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 10:45 ларда Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахт Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг