Тошкентдаги аянчли ЙТҲда бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь 2022
8271Кеча, 22 сентябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Ҳ.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қаршисида юз берган. Ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti русумли машина бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Ходиса сабаблари аниқланмоқда.
Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.