Тошкентда Lacetti симёғочга урилиб, ёниб кетди 

3-саҳифа

image

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, симёғочга урилди. Оқибатда, машина ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, воқеа соат 23:00 да пойтахтнинг Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган. 

Ҳайдовчи И.М. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги симёғочга урилган. ЙТҲ оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. 

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрь куни Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ташкилотга тегишли бўлган автобус ёниб кетганди. Бундан аввал, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг