Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Октябрь 2021
3989Кеча, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti ва Nexia иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бунинг оқибатида Nexia русумли автомобилнинг бир қисми ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матубот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 22:30 да пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида юз берган. 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Қ. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бунинг ортидан Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Хабарга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 октябрь куни Самарқанд вилоятида Nexia ағдарилиб, ёниб кетди. Бундан аввал, 11 октябрь куни Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз бериб, салонида икки киши бўлган Lacetti ёниб кетганди.
LiveБарчаси