Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: Lacetti'да икки киши ёниб кетди
3-саҳифа
−
11 Октябрь 2021
11591Кеча, 10 октябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 21:00 ларда, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасида юз берган. Ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Н. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.
Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. 2 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими ва ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ЙТҲ содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси