Самарқандда Nexia ағдарилиб, ёниб кетди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Бугун, 14 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолиши икки кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ эрталаб соат 6:20 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 1050-км.да содир бўлган. Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. 

ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг