Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларини ташувчи автобус ёниб кетди
3-саҳифа 23 Октябрь 2021 14:16
5545
-
Кеча, 22 октябрь куни Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ташкилотга тегишли бўлган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 23:08 да шаҳарнинг Саноат кўчаси 240-уйда жойлашган масъулияти чекланган жамиятнинг 1-кириш йўлаги яқинидаги катта йўлда содир бўлган.
Аниқланишича, ёнғин заводга тегишли бўлган Isuzu русумли автобуснинг мотор ва салон қисмида кузатилган.
Ёнғин-қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб борган ва 23:12 да атрофни ўраб олган. Фалокат 23:16 да бартараф этилган.
Айни вақтда ёнғин етказган зарар аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва куйганлар йўқ.