Тошкентда Lacetti пиёдани учириб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани акс этган аянчли видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 10:50 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2002 йилда туғилган Р.И. Lacetti автомашинасида 47 ёшли пиёдани уриб юборган. Видеодан кўриш мумкинки ҳайдовчи уриб юбориши оқибатида пиёда бир неча метр жойга учиб кетган.

Маълум бўлишича, пиёда тартибга солинмаган ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу воқеа содир бўлганига анча вақт ўтган бўлсада, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат бўйича анча кеч, аниқроғи ҳалокат тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг маълумот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made