Тошкентда Lacetti, Mercedes ва Onix иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

ЙТҲ 25 май куни соат 23:55 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti, Mercedes ва Onix русумли автомашиналар иштирокида юз берган. Билдирилишича, ЙТҲга Mercedes’нинг қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилгани ва яна бир машина жуда катта тезликда келгани сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда Onix русумли автомобилни бошқарган йигит тезлик меъёрига ҳамда оралиқ масофа сақлаш қоидаларига риоя қилмаган ва оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo‘нинг орқа қисмига бориб урилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made