Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Lacetti дарахтга урилиб кетди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 июнь куни  соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т.  Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда дрифт қилган BMW ҳайдовчисига чора кўрилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made