Тошкентда кўп қаватли уйларга инвестицияларнинг даромадлилиги тушиб кетди

Жамият

image

2025 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг февраль ойидаги ўртача 32,4 фоиздан 7,6 фоизгача секинлашди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.

Мазкур даврда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги жойлашган ҳудуди ва хоналари сонига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади:

  • 1 хонали: Миробод туманида -1,7 фоиз (2024 йил февраль – 53 фоиз), Бектемир туманида 54,3 фоиз (46,8 фоиз);
  • 2 хонали: Учтепа туманида 2,6 фоиз (27 фоиз), Яккасарой туманида 15,1 фоиз (24,2 фоиз);
  • 3 хонали: Бектемир туманида -5,5 фоиз (33,7 фоиз), Яккасарой туманида 10,4 фоиз (22,8 фоиз);
  • 4 хонали: Бектемир туманида -7,3 фоиз (37,9 фоиз), Чилонзор туманида 16,5 фоиз (19,8 фоиз).

2024 йил февраль ойида уй-жой ва ижара нархларининг нисбатан кўтарилиши (тушиши) ҳисобига олиниши мумкин бўлган фойда Яккасарой, Бектемир ва Чилонзор туманларида мос равишда ўртача 16,1 фоизни, 26,9 фоизни ва 15,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йил январь ойида ушбу кўрсаткичлар 3 фоиз, 2,8 фоиз ва 0,3 фоизгача пасайди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида уй-жойлар нархининг ўсишдан деярли тўхташи ва бироз арзонлашиши натижасида январь ойида уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Шайхонтоҳур (35,8 фоиздан -0,8 фоизга) ва Юнусобод (30,4 фоиздан -3,4 фоизга) туманларида сезиларли даражада пасайгани кузатилди.

Сўнгги 2 йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган north_east

Сўнгги 2 йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган

Жорий йилнинг январь ойида уй-жойлар ижарасидан олинадиган йиллик ўртача даромад Миробод туманида 10 фоизни (2024 йил февраль ойида – 10,4 фоиз), Мирзо Улуғбек туманида 9,9 фоизни (10,6 фоиз), Шайхонтоҳур туманида 9,8 фоизни (11,6 фоиз) ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ижара нархлари нисбатан арзонроқ бўлган туманлар – Олмазорда 8,9 фоизни (9,4 фоиз), Учтепада 8,9 фоизни (8,6 фоиз) ва Сергелида 8,9 фоизни (8,4 фоиз) ташкил қилди.

Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқори ҳисобланган 1 ва 2 хонали хонадонлардан даромад олиш имкониятлари ҳам тушиб бормоқда. 2024 йилнинг февраль ойида 1 ва 2 хонали хонадонларга йўналтирилган инвестицияларнинг даромадлилиги мос равишда 35,6 фоизни ва 30,8 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил январь ойида ушбу кўрсаткич 14,3 фоиз ва 7,5 фоизгача тушди. Мазкур даврда 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи сезиларли даражада пасайди (мос равишда 5,5 фоиз (2024 йил февралида 33 фоиз) ва 2,9 фоиз (30,3 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди. Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади. Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри инвестициялар кўп қаватли уйлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг