Тошкентда кўча ёпилиши сабабли 6 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми (“Ўзбек қоғози” ОАЖ) яқини жорий йилнинг 31 декабригача автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун ёпилади.

Фарғона йўли кўчаси йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан қисман ёпилади.

Шу муносабат билан 12, 26, 37, 68, 81, 93-сонли автобус йўналишлари ҳаракатини вақтинча суратдаги кўчалардан давом эттиради:

Аввалроқ, Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қатор марказий кўчалар 2021 йил 15 январгача қисман ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус кўча

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг