Янги йил байрами сабаб Тошкентдаги қатор кўчалар 15 январгача ёпилади
Жамият
−
19 Декабрь 2020
10782Тошкентнинг баъзи марказий кўчалари жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг 15 январигача автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Кўчалар кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ёпилади.
Қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
– Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.
LiveБарчаси