Тошкентда “Хавфсиз тун” тадбири ўтказилмоқда
3-саҳифа
−
07 Февраль
6794Пойтахт Тошкентда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан "Хавфсиз тун" тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир 3 февралдан 4 февралга ва 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси Тошкент шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида жиноят профилактикаси ва жиноятчиликни камайтириш мақсадида ўтказилган.
Ушбу рейд тадбирлари қоидабузар, ҳужжатсиз ҳаракатланган, маст хайдовчиларни, шунингдек, психотроп ва наркотик моддаларни ташувчи ёки ёнида совуқ қурол билан ҳаракатланган фуқароларни ҳамда қидирувдаги шахсларни аниқлаш учун амалга оширилган.
Рейдга жами 800 га яқин ходим жалб қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари рейд давомида 2100 нафар шахсни текширган.
Шунингдек, 28 нафар шахсда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи воситалар борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, текширувда 117 нафар фуқародан 122 хил турдаги ўткир тиғли предметлар қўлга олинган. Булар – 71 та пичоқ, 4 та бита, 2 та кастет, 2 та пнивматик қурол ва 6 та бошқа турдаги ўткир тиғли предметлар.
Рейд давомида қидирувда бўлган 4 киши ушланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича эса 7544 та автомобиль тўхтатилиб, жами 2830 та қоидабузарлик аниқланган. 762 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
Булардан 380 таси қўпол қоида бузиш, 55 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 582 таси ҳужжатсиз машина бошқариш, 87 та светофорда нотўғри ҳаракатланиш, 22 та ЙПХ ходими талабини бажармаслик, 26 та рухсатсиз ойна қорайтириш, 33 та қайта жиҳозлаш, 39 та давлат рақамини яшириш ва 1979 та бошқа қоидабузрликларни содир этганлик ҳолатлари. Маълумотларга кўра "Хавфсиз тун" тадбири давом этади.
LiveБарчаси