Тошкентда каламушлар нега кўпайди? (видео)
Жамият
−
10 Июль
17129Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеодаги ҳолат бўйича мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Аниқланишича, ҳолатнинг келиб чиқишига фуқаролар томонидан чиқиндиларни махсус жойларга ташламаслик сабаб бўлган. Бунинг оқибатида зараркунандалар кўпайиши давом этмоқда.
Билдирилишича, ҳудудда дезинфекторлар томонидан дератизация (кемирувчиларга қарши зарарсизлантириш) ҳамда дезинсекция ишлари амалга оширилган.
“Шаҳар шоҳ кўчаларини дезинфекция қилиш, шунингдек, ирригация тармоқларида тозалаш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш ишлари туман Ободонлаштириш бўлимлари томонидан олиб борилиши лозим. Хусусан, кўп қаватли уйлар ва тадбиркорлик шохобчаларини зарарсизлантириш ишлари дезинфекция ташкилотлари томонидан шартнома асосида амалга оширилади”, дейилади хабарда.