Тошкентда қудуқдан жасад топилди
Жамият
−
21 Декабрь 2019
24806Жорий йилнинг 19 декабрь соат 13:45 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 5-уйнинг орқа томонидаги қудуқ ичидан 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилган.
“Postda” нашрнинг хабар беришича, ташқи кўринишидан жасадга жароҳат етказилмаган.
Ҳозирда суд-тиббий экспертизасига юборилган жасад кимга тегишли эканлигини, марҳумнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Суриштирув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь