Тошкентда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати старт олди
Спорт
−
02 Март 2023 7034 1 дақиқа
Бугун, 2 март куни Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бошланди. Мусобақага ЖАР спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда.
Осиё чемпионатида қитъанинг 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этяпти.
Регламентга кўра, бугун ўсмирлар тоифасида яккалик беллашувлари ўтказилади. Унда йигитлар сабля ва шпага, қизлар рапира қуролида ғолиблик учун жанг қилади.
4 мартдан бошлаб жамоавий беллашувлар ҳам бошланади. Турнир 9 мартга қадар давом этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь