Тошкентда қатор автобуслар йўналишлари ўзгартирилди
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
5097Метрополитеннинг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙдан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланишда ерости ўтиш йўлагининг барпо этилиши муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтувчи 15,81,93,45-йўналишларнинг ҳаракат чизмаси қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўзгартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентнинг Сергели ва Қўйлиқ мавзеларига метронинг ерусти йўналишини чўзиш мақсадида давом этаётган қурилиш ишлари йўлларда йўловчи ва бошқа транспорт воитлари ҳаракатида бироз ноқулайликларни юзага келтирмоқда.
Қурилиш майдонлари яқинидаги катта йўлларда ҳаракатнинг чекланиши автобуслар йўналишини ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, метрополитеннинг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙдан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланишда ерости ўтиш йўлагининг барпо этилиши муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтувчи 15,81,93,45-йўналишларнинг ҳаракат чизмаси қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўзгартирилди.
15,81,93- йўналиш автобуслари тўғри йўналишдаги ҳаракатини ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.
45-йўналиш автобуслари ҳам Қўйлиқдан қайтишда ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.
Аввалроқ, Tошкентда айрим йўллар бир муддат ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳноза Тўрамуротова