Tошкентда айрим йўллар бир муддат ёпилади

Жамият 1703
image

Хабарингиз бор, Tошкент метрополитени, Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишларининг иккинчи босқичи амалга оширилди. Айни вақтда эса ер ости ўтиш йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 декабрига қадар пойтахтдаги қуйидаги йўлларда вақтинча автомобиллар ҳаракати тўхтатилади.   

1.  Aҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчаси кесишмаси орасидаги (Юнусобод бозори ёнида) 3 томонлама ҳаракатланиш йўлининг 1 қисми;

2.  Aҳмад Дониш кўчасининг (“Уч бақалоқ” кафесидан) Юнус ота кўчалари кесишмаси орасидаги йўл.
 
“Келтирилган ноқулайликлар учун шаҳримиз аҳолисидан узр сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида. 

Шаҳноза Тўрамуротова

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
t
×
×