Тошкентда қарийб 49 минг долларни сотаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 48 600 АҚШ долларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Ш.Б.га 48 600 АҚШ долларини 600 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 49 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилоятида қалбаки пуллар савдоси билан шуғулланганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноят департамент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг