Тошкентда қарийб 100 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
12 Июль 2020
11545Бугун, 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 нафарга ошиб, 12997 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 7852 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 5085 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси