Тошкентда иссиқ сув таъминоти 2 ой давомида ўчирилади
Жамият
−
27 Август 2019
13612Жорий йил 9 сентябрдан 11 октябрга қадар Тошкент шаҳридаги иссиқлик марказлари фаолиятини режали тўхтатиш режалаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар 5 кун давомида иссиқ сув билан таъминланмайди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси хабар бермоқда.
Иссиқ сувни ўчириш жадвали:
“Шимоли-Шарқий” ИМ-1 — 23-27 сентябрь
“Қорасув” ИМ-2 — 16-20 сентябрь
“Ғарбий” ИМ-3 — 9-13 сентябрь
“Шимолий” ИМ-4 — 7-11 октябрь
“Чилонзор” ИМ-5 — 16-20 сентябрь
“Жануби-Ғарбий” ИМ-6 — 16-20 сентябрь
“Авиасозлар” ИМ-7 — 9-13 сентябрь
“Сергели” ИМ-8 — 7-11 октябрь
“Сувсоз” қозонхонаси— 9-13 сентябрь
“Саноатэнерго” қозонхонаси— 23-27 сентябрь
ТошИЭМ — 23-27 октябрь
Иссиқлик тармоқлари синови
5 сентябрдан 11 октябргача шаҳар туманларида иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик пишиқлиги ва мустаҳкамлиги (босим ортишига) синовдан ўтказилади.