Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари оширилди
Жамият
−
31 Октябрь
3637Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 1 гигакалорияси учун 105 754 сўмдан 121 617 сўмгача (15 фоиз) оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
“Veolia Energy Tashkent” томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:
- тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
- аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
- бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилиши Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни маъқулланганди. Аввалроқ эса QALAMPIR.UZ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳрида иссиқлик тизими 10 ноябрдан ёқилиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритиш учун “Veolia Energy Tashkent” билан боғланганди. Бизга маълум қилинишича, мазкур хабарлар ҳақиқатга зид ва масъул ташкилот айни пайтда шаҳарда иссиқлик тизимини ёқиш учун ҳоким қарорини кутмоқда.