Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
Жамият
−
20 Сентябрь
3139Тошкент шаҳрида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни қабул қилган қарорда келтирилган.
Унга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади.
Шу билан бирга юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади –1 Гкал учун 244 497 сўмга.
Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархлари аҳоли учун сўнгги марта шу йил апрель ойида, юридик шахслар учун 2023 йил охирида оширилган эди. Иссиқлик таъминоти хизматлари Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатилади. Шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг 14 фоизини тўлайди, қолгани шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади.
LiveБарчаси