Тошкентда Ислом Каримовни хотирлаш ҳафталиги ўтказиляпти (фоторепортаж)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2021 йил 25-30 январь кунлари Биринчи Президент таваллуд кунини нишонлаш хафталиги ўтказиляпти.

Ҳафталик доирасида,Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Хотира кечаси ўтказилди

Кечани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова видеомурожаат билан очди. Каримова мурожаатида шундай деди:

“Ассалому алайкум, азиз дустлар!

Барчангизни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич Каримовнинг туғилган кунига бағишланган Хотира кечасида кутиб олишдан мамнунман.

Ўтган йил нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун дунё учун осон бўлмади. Барча синовларга қарамай, бутун халқ Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев атрофида тўпланиб, унинг раҳбарлигида мустақил давлатимиз асосларини ишончли тарзда мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Йилига икки марта Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш бўйича тадбирларни ўтказиш яхши анъанага айланганидан жуда хурсандман.

Сўнгги йилларда нафақат Тошкентда, балки Нукус, Урганч, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ҳам кўплаб унутилмас воқеалар бўлиб ўтди, у ерда одамлар Ислом Aбдуғаниевичнинг хотирасига самимий меҳр ва эҳтиром кўрсатдилар.

Сиз бугун ташриф буюришингиз мумкин бўлган “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси пойтахтимиздаги энг кўп ташриф буюриладиган музей ашёларидан бирига айланди. Бу ерга ҳар доим келганимда, мен доим болалар, ёшларни, пойтахтимиз меҳмонларини кўраман. Бу мени жуда хурсанд қилади ва одамларнинг яқинлашиши, самимий миннатдорлик сўзларини изҳор этиши ҳамда Ислом Каримовнинг хотирасини қадрлаши чуқур таъсир қилади. Кўргазмада сиз тез-тез Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирадиган, шу билан мамлакатимизга ва унинг тарихига ҳурмат кўрсатадиган хорижий давлатларнинг вакилларини кўришингиз мумкин.

Одамлар Ислом Каримовнинг Ҳазрат Хизр мажмуасидаги мақбарасига, шунингдек, унинг Самарқанд, Тошкент ва Қаршидаги ёдгорликларига доимий равишда келишидан чин дилдан хурсандман.

Ушбу байрам ҳафтасида Биринчи Президентимиз хотираларини қадрлайдиган инсонларни бирлаштирган унутилмас тадбирлар ўтказилди. Бугунги учрашув уларнинг давомидир.

Бизнинг олдимизда Ислом Aбдуғаниевичнинг дўстлари, тарихчилар, ёзувчилар, жамоат арбоблари чиқиш қилади, бизни байрам дастури кутмоқда.

Кечамизда Aкбар Мирзонинг Ўзбекистоннинг терроризм намоён бўлишига қарши фидокорона кураши ҳақидаги тетралогиясидан "Сунгги Нидо" китобининг рус тилига таржимаси, шунингдек, Aмирқул Каримовнинг "Истиқлол тарихидан лавҳалар" тўплами тақдим этилади. Унда муаллиф мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллари ҳақидаги хотираларини баҳам кўрган.

Ишончим комилки, ушбу китобларнинг ҳар бири Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган китоблар туркумига муносиб қўшимча бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу кечанинг барча меҳмонлари, иштирокчилари ва ташкилотчиларига Ислом Aбдуғаниевичнинг илиқ хотираси учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Умид қиламанки, бу оқшом ҳаммамизга енгил қайғу ҳисси билан бирга яхши кайфият бағишлайди.

Aзиз дўстлар!

Барчангизга соғлик, куч-қувват, муваффақият, омад, фаровонлик, гўзал Ўзбекистонимизга тинчлик ва фаровонлик тилайман! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин! Этиборингиз учун раҳмат!”

Шунингдек, тадбирда,  Ислом Каримовнинг дўстлари, замондошлари, илм-фан ва маданият арбоблари, жамоатчилик вакиллари Биринчи Президент ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олиб келиняпти. Унинг номи мамлакатнинг қатор кўчалари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропорти, Асака автомобиль заводи ва Фарғона санъат саройига берилган. Энг асосийси, унинг хотираси ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида чуқур ҳурмат билан сақланади.

Хотира кечаси доирасида юқорида айтилганидек, Акбар Мирзо тетралогиясидан “Сўнги нидо” китобининг рус тилидаги таржимаси “Последний зов” китобининг ҳамда Амирқул Каримовнинг Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган “Истиқлол тарихидан лавҳалар” тўпламининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Кеча меҳмонлари ва қатнашчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар ва “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмалар экспозицияси билан танишдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг