Тошкентда иситиш мавсуми қачондан тугатилиши маълум бўлди
Жамият
−
05 Апрель 2021
11349Тошкентда 2020-2021 йилги иситиш мавсуми жорий йилнинг 7 апрелидан тугатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорида белгиланди.
“Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, иситиш мавсуми 2021 йил 7 апрель соат 10:00 да якунлансин”, дейилади қарорда.
Қарорга мувофиқ 7 апрелдан пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчилар учун иситиш мавсуми якунланиб, навбатдаги, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бегиланган тартибда бошланади.