Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилиши айтилди

Local

−

image

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланиши учун ҳарорат мезони – ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши керак. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, белгиланган тартибга кўра, мавсум бошланиши учун ҳарорат мезони – ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши керак. Шу билан бирга, аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳисобга олинади ва ҳаво кескин совиб кетса, қарор қабул қилиниши кечиктирилмайди.

Билдирилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни назоратда ушлаб турибди. Тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари шаҳар хизматлари ҳамда “Veolia Energy Tashkent” мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Иссиқлик узатишнинг бошланиш муддатлари ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.

“Аҳоли хавотирини тушунамиз: ҳаво совиши билан хонадонлар салқинлашади, шу сабабли кўпчилик иситиш мавсуми бошланишини кутмоқда. Мурожаатларингизни кўриб турибмиз ва уйда иссиқ ҳамда қулай муҳит бўлиши қанчалик муҳимлигини тушунамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30 фоизга оширилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends