Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
10235Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой бинолари иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
6 ноябрдан бошлаб эса ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар жойда ёки муассасада иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланиши айтилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь