Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
10306Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой бинолари иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
6 ноябрдан бошлаб эса ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар жойда ёки муассасада иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланиши айтилганди.
LiveБарчаси