Тошкентда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 февраль куни соат 14:38 да Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

“Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:42 да етиб бориб, ёнғин соат  14:46 да қуршаб олиниб, соат 14:50 да ўчирилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 февраль куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнагани ҳақида хабар берилганди. Воқеанинг тахминий сабаби фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг