Тошкентда иккита автобус тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 8 февраль куни Тошкентда MAN ва Isuzu русумидаги автобуслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Эрталаб соат 06:50 атрофида, “18-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги, давлат рақами 01 051 JFA бўлган, 46-сонли йўналишда ҳаракатланувчи MAN русумли автобус “18-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги, давлат рақами 01 057 RCA бўлган, 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус билан Учтепа тумани, Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи енгил тан жароxати олган, шунингдек, жабрланган йўловчи шифохонага етказилиб, ҳозирда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

525

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг