Тошкентда ИИО ходими ва кадастр бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Кадастр агентлигининг бош мутахассиси ва ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Яна бир ҳолатда эса Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ушланган.

У Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ўзгаларнинг “оғирини енгил қилиб бериш” эвазига пора олган шахслар қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made