Тошкентда ИИББ ходими ва фуқаро ўртасида келишмочилик юз берди
Жамият
−
15 Июнь 2021
17784Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаро орасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича пойтахт ИИББ расмий маълумот берди.
Унга кўра, Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига пойтахтда яшовчи фуқаро Ч.Т.дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатчи ўз аризасида 41 ёшли Турғунпўлат Х.нинг ундан 6 000 000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори подполковник М. Фозилов Турғунпўлат Х.ни ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат билан танишиб, мазкур факт бўйича тушунтириш хати ёзиши учун таклиф қилган.
Ходимнинг иш жойига Турғунпўлат билан бирга унинг мазкур ишга алоқадор бўлмаган икки нафар таниши (муқаддам икки марта судланган 43 ёшли Фарход Ю. ва 34 ёшли Солижон Т.) ҳам кирмоқчи бўлишган. Хонани тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар қўпол муомалада бўлиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган ва бу билан ходимнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилишган.
Фуқаролар ички ишлар бўлимидан чиқарилиши жараёни юқоридаги видеога тушиб қолган. Келишмовчилик давомида Турғунпўлат Х. тушунтириш хати ёзишга тайёрлигини билдириб, ўзи ҳам дўстларини тинчлантирмоқчи бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь