Тошкентда ИИБ ходими ва 15 ёшли бола ўртасида можаро содир бўлди
Жамият
−
21 Декабрь 2022
14871Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс билан ички ишлар органи ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Видеода ички ишлар органи ходими вояга етмаган боланинг уст кийимидан ушлаганча тортқилаб кўчага олиб чиққани акс этган. Шунингдек, у 15 ёшли болага нисбатан қўпол муносабатда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14:30 ларда вояга етмаган 15 ёшли Ю.С. “102” тезкор рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.
“Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди. Видеодаги ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди, қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади”, дейилади расмий баёнотда.
Аввалроқ, Тошент шаҳрининг Чилонзор туманида ИИБ ходими ва тадбиркор ўртасида тортишув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь