Тошкентда гиёҳвандлик моддалари ва психотроп дориларни сақлаётган яна бир гуруҳ шахслар ушланди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2023
7028Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сақлаётганлар қўлга олинди Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомаласига чек қўйилган.
Жумладан, 6 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманида 2001 йилда туғилган Муҳаммадиев Шарифжон Шуҳрат ўғли бошқарувидаги Spark русумли автомобили холислар иштирокида текширилганда 173 дона “Регапен” номли ҳамда 160 дона “Аминометил” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу куни Учтепа туманида 1994 йилда туғилган Абдуқаюмов Ҳусниддин Шамсиддинович бошқарувидаги Nexia-3 тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомашина салонидан 32 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, Чилонзор туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Бахматов Павел Игоревичнинг хонадони холислар иштирокида текширилганда 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, қадоқлашга мўлжалланган пакетлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мўлжалланган турли воситалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
8 декабрь куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида 1982 йилда туғилган Ўринбоев Икромиддин Муҳаммадалиевич бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда 8 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
9 декабрь куни Учтепа туманида 1996 йилда туғилган Юнусов Темур Тимурович тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 19 дона бўлакларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситалари топилган.
“Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади ушбу хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь