Тошкентда Gentra кўприкдан қулади (видео)
3-саҳифа
−
19 Май
6323Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалди.
Айтилишича, машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва Gentra кўприк тўсиғини синдириб ўтгиб, кўприкнинг иккинчи қаватига тушиб кетган.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси эса кеча, 18 май куни соат 22:40 атрофида 21 ёшли ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги Lacetti (Gentra) 26 ёшли Ш.О. бошқарувида бўлган Monza билан тўқнашгани ҳақида хабар берди.
Тўқнашув машина кўприкдан қулашидан олдин ёки кейин содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси ва икки йўловчиси тан жароҳатлари шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Сурхондарё вилоятида Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган ёш болаларни уриб ёборган, оқибатда 12 яшар бола вафот этганди.