Сурхондарёда Cobalt мактаб ўқувчиларини уриб кетди. 12 яшар бола вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
19 Май
10496Сурхондарё вилоятида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган ёш болаларни уриб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 май куни Музработ тумани "Дарбанд" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобиль йўлининг 79-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt'да тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланади.
Оқибатда, машина йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини туртиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.
Ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.