Тошкентда “Gelik”ни 200 км тезликда ҳайдаганлар 15 суткага қамалди (видео)
3-саҳифа
−
11:34 3015 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Gelik” машинасида 200 кмдан ортиқроқ тезликда ҳаракатланган шахсга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу қоидабузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизматининг матбуот котиби Зоир Йўлдошов хабар берди.
Ушбу воқеа 9 мартга ўтар кечаси пойтахтнинг Сергели туманида содир бўлган. Қоидабузарлар Mercedes Benz русумли транспорт воситасига ноқонуний равишда “мегалка” мосламаларини ўрнатиб, бир ҳолатда 210, яна бир ҳолатда соатига 222 кмдан ошиқроқ тезликда ҳаракатланган. Йўл ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган йигитлар билан профилактик суҳбат олиб борилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарори билан қонунбузарларнинг ҳар иккисига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.