Тошкентда Газель дарахтга бориб урилди
Жамият
−
10 Апрель
2573Бугун, 10 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Газель автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 14:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлида Газель русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган ва 2 нафар йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида ЗИЛ йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетганди.