Тошкентда ФВББ ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси (ФВББ) ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ФВББнинг Юнусобод туман бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими инспектори Олмазор туманида жойлашган хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиб беришни ваъда қилган. Эвазига жорий йилнинг февраль ойида хусусий клиника раҳбаридан 6,5 млн сўм пора олган. 

Бироқ, ходим турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келгани сабабли, фуқаро ундан пулларини қайтаришни талаб қилган. 

Ўтказилган тезкор тадбирда инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили 85 млн сўм пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора ФВББ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг