Тошкентда фуқароларга сохта дача сотган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқлар орқали дача ижараси ҳақида ёлғон эълонлар жойлаштириб, камида 15 нафар фуқародан пул ундирган 26 ёшли эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ичлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи турли одамларга тегишли бўлган дачаларнинг суратларини интернетда арзон нархларда реклама қилиб, ижарага берилаётгандек кўрсатган. Эълонга ишониб, пул ўтказган фуқаролар эса кейин унга боғлана олмай қолган.

Хусусан, 22 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган фуқаро дача ижараси учун номаълум шахсга 1,4 миллион сўм пул ўтказганини маълум қилган. Пул ўтказилгач, эълон муаллифи бирданига алоқани узган ва ғойиб бўлган.

Ахборот технологияларига оид жиноятларга қарши кураш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланган шахс аниқланиб, қўлга олинган. Тергов давомида у шу услубда камида 15 та ҳолатда фуқароларни алдаб, пулларини қўлга киритгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан процессуал чоралар кўрилиб, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқиб, ўзбекистонликлардан мамлакатдаги меҳмон уйларига интернет орқали олдиндан тўлов қилишда шошилмасликни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дача

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг