Тошкентда фуқарога тўппонча билан таҳдид қилинди
3-саҳифа
−
22 Июнь
9913Тошкент шаҳрида фуқаро танишига тўппонча билан таҳдид қилиб, унга жароҳат етказди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Келтирилишича, ҳолат жорий йилнинг 20 июнь тунги соат 00:30 да пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Унда 1998 йилда туғилган Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 йилда туғилган Ў.З. ва 2002 йилда туғилган Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Бироқ, ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
“Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Тiсо ўриндиғи остидан тўппонча чиққани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси