Фарғонада Tico ўриндиғи остидан тўппонча чиқди
Жамият
−
22 Февраль
6930Фарғонада божхона постидан ноқонуний йўл билан пневматик қурол олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Қўшни давлатдан “Ўзбекистон” божхона пости кириш йўналишида ҳаракатланиб келган Tico русумли автомашина текширилганида, унинг олд ўриндиғига усталик билан яширилган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган 1 дона 4,5 калибрли пневматик қурол, шунингдек 4 дона қурол учун газбаллонлар ва 186 дона ўқлар борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ ҳар қандай фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш ички ишлар органлари томонидан тақдим этилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
LiveБарчаси