Тошкентда фуқаро отиб ўлдирилгани ростми? 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Кеча, 21 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги Hyundai sonata автомобилида пиёдани уриб юборган. Оқибатда 1982 йилда туғилган пиёда Ф.К. шифохонага олиб борилганда, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган. Бундан келиб чиқадики, ҳеч қандай шахс отиб ўлдирилмаган, аксинча автоҳалокат оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ISUZU русумли юк машинаси светофорда тўхтаб турган Damas'га бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, ушбу ҳодисада 4 нафар шахс тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг