Тошкентда эркак ахлатхонада яшаётган аёлни тириклайин ёқиб юборди
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2023
24839Тошкентда 57 яшар эркак чиқиндилар ташлаш жойида яшаб келаётган 48 яшар аёлнинг устидан бензин тўкиб, уни ёқиб юборди. Оқибатда аёл оғир даражада куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, у ҳозирда тирик. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 23 декабрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманидаги қурилиш объектига қарашли маиший чиқиндилар ташлаш жойида содир бўлган.
Суриштирувлар жараёнида аёлни у билан бирга яшовчи таниши, 57 ёшли эркак ёқиб юборгани маълум бўлган. Эркак аёл билан аввал қаттиқ жанжаллашган, кейин эса унинг устига елим идишдаги бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.
Жабрланувчи аёлнинг танасида 18% куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушлаган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Ҳиндистондан келган эркак Андижонда ўзини ёқиб юборган эди.
LiveБарчаси