Тошкентда Epicа автомобили ёниб кетди
Жамият
−
02 Апрель 2019
6554Кеча, 1 апрель куни Тошкентда Epiса русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
1 апрель куни соат 9:12 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани Тошкент халқа айлана йўли кўчаси 39-уйда жойлашган АЁҚШ қаршисида турган Epiса русумли д/р 10 Т 140 PА бўлган автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар асосида 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 09:14 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:19 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби, атомобилнинг мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув, деб айтилмоқда.
LiveБарчаси