Тошкентда DFC'нинг минтақавий офиси очилиши мумкин
Жамият
−
06 Ноябрь 2025 3533 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида бугун, 6 ноябрь куни АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэкни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
DFC – АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални сафарбар қилиш билан шуғулланади. Учрашувда олий даражадаги фаол мулоқотлар ва савдо-инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Билдирилишича, энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва АТ соҳаларида йирик қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда.
Амалий шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформасини яратишни жадаллаштириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида корпорациянинг минтақавий офисини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари корпорациянинг инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик асосида иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль